1

Ўзбекистоннинг 10 та ҳудудида коронавирусдан касалланиш кўпайди

ЖАМИЯТ 23.10.2020, 10:08
Ўзбекистоннинг 10 та ҳудудида коронавирусдан касалланиш кўпайди

2020 йил 23 октябрь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 64 633 (+115) нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда ССВ хабар қилди. 

 Янги касалланиш ҳолатларининг:

-6 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,  

-10 нафари Андижон вилоятида,  

-13 нафари Бухоро вилоятида,

-4 нафари Навоий вилоятида,

- 25 нафари Наманган вилоятида,  

-7 нафари Самарқанд вилоятида,  

-12 нафари Сирдарё вилоятида,  

-19 нафари Сурхондарё вилоятида,  

-7 нафари Хоразм вилоятида,

-12 нафари Тошкент шаҳрида коронавирус билан касалланган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги учун намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.  

Шу билан бирга, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Айни пайтда юртимизда 61 734 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (95 фоиз) соғайган.  

Ҳозирда мамлакатимизда 2 358 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.  

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1