1

Ўзбекистон фуқароларини Россиядан олиб келиш учун 3 та автобус жўнаб кетди

ЖАМИЯТ 23.10.2020, 11:43
Ўзбекистон фуқароларини Россиядан олиб келиш учун 3 та автобус жўнаб кетди

Россия Федерациясидан Ўзбекистонга қайтиш истагида бўлган ҳамюртларимизни олиб келиш мақсадида Транспорт вазирлиги ҳузуридаги “Uzautotrans service” корхонаси томонидан жорий йилнинг 22 октябрь куни 3 та автобус Екатеринбург шаҳрига жўнаб кетди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати маълум қилди. 

Режага мувофиқ автобуслар бугун кечга белгиланган манзилга етиб боради. Ташкил этилган махсус автобус қатнови орқали Екатеринбург, Челябинск, Тюмень шаҳарларидан жами 150 нафар фуқаролар Ўзбекистонга олиб келинади.

Ушбу махсус автобус қатновлари барча санитария қоидалари ва Қозоғистон ҳамда Россия Федерацияси томонидан қўйилган талабларга қатъий амал қилган ҳолда бажарилмоқда.  

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1