Охирги йилларда газетага обуна бўлганларнинг 74 фоизи — юридик шахслар, 26 фоизи жисмоний шахслар томонидан амалга оширилган. Бу ҳақда "Ўзбекистон почтаси" АЖ "Матбуот тарқатиш" филиали директори Озодбек Ҳожиев АОКАда ўтган матбуот анжуманида маълум қилди.
«2021 йил обуна мавсуми учун исталган бир ҳудуддан бошқа ҳудудлар учун ҳам обунани расмийлаштириш имкони яратилди. Шунингдек, 2021 йилдан бошлаб, таҳририятлар билан ўз вақтида ҳисоб-китоб қилиш, обуначиларнинг ягона базасини яратиш бўйича иш олиб бориляпти.
Энди обуна учун тўлов маблағлари марказлашган ҳолда "Матбуот тарқатиш" филиали ҳисоб-рақамига келиб тушади. Бу эса таҳририятлар билан ўз вақтида ҳисоб-китоб қилиш ишини осонлаштиради.






