Мазкур қарздорлик ундируви ҳақида МИБ хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Ўзбекистон Республикасининг “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонунининг 19-моддасида тараф шартнома шартларини бажармаган тақдирда, талабнома билдирмай ҳам иқтисодий судга даъво аризаси берилиши ҳамда суд буйруғини олиш учун ариза тақдим этилиши мумкинлиги белгиланган.
Худди шу мазмундаги, Бюронинг Олот тумани бўлими иш юритувига Қоракўл туманлараро иқтисодий судининг 29.09.2020 йилдаги қарздор “Мергантекс” масъулияти чекланган жамиятидан ундирувчи “Ғиждувон пахта тозалаш” акциядорлик жамияти фойдасига 2 млрд. 236 млн. 590 минг сўм;
-“Когон пахта тозалаш” акциядорлик жамияти фойдасига 160 млн. 343 минг сўм;
-МИБ Қоракўл тумани бўлими иш юритувига Қоракўл туманлараро иқтисодий судининг 29.09.2020 йилдаги қарздор “Қоракўл Кумуш калава” МЧЖдан ундирувчи “Ғиждувон пахта тозалаш” акциядорлик жамияти фойдасига 1 млрд. 473 млн. 555 минг сўм;
-МИБ Ғиждувон тумани бўлими иш юритувига Ғиждувон туманлараро иқтисодий судининг 29.09.2020 йилдаги қарздор “Parvoz Humo Ravnaq Trans” МЧЖдан ундирувчи “Бухоро уруғчилик” МЧЖ фойдасига 2 млрд. 11 млн. 387 минг сўмни ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатлари келиб тушган.
Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздорларнинг тегишли ҳисоб рақамларига инкассо топшириқномалари юборилиб, жамият раҳбар ходимлари қарздорликни ихтиёрий муддатда бартараф этишлари тўғрисида огоҳлантирилди.
Бунинг натижасида, қарздорлардан салкам 6 млрд. сўм маблағ ундирилиши таъминланди.






