1

ЙТҲ рўй бериши эҳтимоли юқори бўлган йўл қисми ҳақида огоҳлантириш – сизнингча фойдали бўладими?

ЖАМИЯТ 23.10.2020, 22:09
Теглар: ЙТҲ, Тошкент шаҳар ИИББ
ЙТҲ рўй бериши эҳтимоли юқори бўлган йўл қисми ҳақида огоҳлантириш – сизнингча фойдали бўладими?

ЙТҲ рўй бериши эҳтимоли юқори бўлган йўл қисми ҳақида огоҳлантириш – сизнингча фойдали бўладими? Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар берди.

Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хорижий тажрибага асосланиб, янги йўл белгиси – “ЙТҲ содир бўлиши эҳтимоли юқори бўлган йўл қисми” янги йўл белгисини жорий этиш мақсадга мувофиқлигини ўрганмоқда. Мазкур йўл белгиси ҳайдовчи ва пиёдаларни йўл-транспорт ҳодисалари эҳтимоли юқори бўлган йўл қисмига яқинлашиб келаётганлари ҳақида огоҳлантиради. Маълум йўл қисмининг хавфлилиги статистик маълумотлар ва мавжуд шароитларни (йўл қопламаси, кўринишни тўсувчи йўл четидаги дарахтлар, бино ва иншоотлар ва бошқалар) инобатга олган ҳолда баҳоланади. Хусусан, йўл-транспорт ҳодисалари рўй бериши эҳтимоли юқори бўлган йўл қисмларига ўтган чорак давомида уч мартадан кўп ЙТҲ рўй берган ҳудудлар киритилади. 

Янги огоҳлантириш четлари қизил ранг билан чегараланган ва ўртасида қора рангли нуқтаси бўлган оқ рангдаги учбурчак белги кўринишида бўлиши кутилмоқда. Унинг остида тўртбурчак шаклда икки автомобилнинг тўқнашуви ёки автомобиль ва пиёда иштирокида ЙТҲ акс этган расмли изоҳ берилган белги ҳам ўрнатилади.      

Белги хавфли ҳудуддан 100-150 метр олдин ўрнатилиб, натижада йўл ҳаракати қатнашчиларида чора кўришлари учун вақт бўлади. Ҳайдовчи тезликни пасайтириши, ҳаракатларни эҳтиётлик билан амалга ошириши зарур бўлади. Пиёдадан эса йўлни эҳтиёт бўлиб кесиб ўтиши талаб этилади.

Ҳурматли ҳайдовчи ва пиёдалар! Амалда белгининг таъсирига баҳо беришингиз учун Тошкент шаҳар ИИББ синов тариқасида мазкур белгиларни пойтахтда ўрнатишни режалаштирмоқда. Мазкур чора йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олишда самарали бўлади деб ўйлайсизми? Шарҳларда муҳокама қилишни таклиф этамиз.

Шарҳлар

Сурхондарёда "Gentra" жарликка тушиб кетиши оқибатида икки киши ҳалок бўлди (видео)

12.05.2023, 09:55

Сурхондарё вилоятининг Узун туманида "Gentra" жарликка тушиб кетиши оқибатида икки киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар бермоқда.Маълум қилинишича, ҳодиса жорий...
Қорақалпоғистонда "Nexia-3" ва юк машинаси иштирокида даҳшатли ЙТҲ содир бўлди, 5 одам ҳалок бўлган (видео)

06.02.2023, 13:36

Қорақалпоғистон Республикаси Қўнғирот туманида Nexia-3 ва юк машинаси иштирокида охири ўлим билан якунланган ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда Қорақалпоғистон ИИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.Маълум қилинишича,...
Самарқандда 64 ёшли аёл автобус уриб кетиши натижасида воқеа жойида вафот этди (видео)

30.01.2023, 12:13

Самарқандда инсон ўлими билан боғлиқ аянчли ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар қилмоқда. Маълум қилинишича, 24 январь куни соат 07:30 атрофида Самарқанд...
Тошкентда 17 та машина иштирокида катта авария содир бўлди (видео)

13.01.2023, 09:20

Кеча, 12 январь куни Тошкент шаҳрида 17 та машина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Пойтахт ЙҲХБ ахборот хизмати ҳодиса юзасидан маълумот тақдим этди.Маълум қилинишича, соат 20:40...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1