2020 йил 24 октябрь соат 18:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 65 012 (+89) нафарни ташкил этмоқда, дея хабар берди ССВ матбуот хизмати.
Янги касалланиш ҳолатларининг 69 нафари Тошкент шаҳрида, 11 нафари Жиззах вилоятида, 9 нафари Фарғона вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Шу билан бирга, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.
Айни пайтга қадар Қорақалпоғистон Республикасида 9 нафар, Андижон вилоятида 13 нафар, Бухоро вилоятида 3 нафар, Жиззах вилоятида 13 нафар, Қашқадарё вилоятида 10 нафар, Наманган вилоятида 29 нафар, Сирдарё вилоятида 13 нафар, Сурхондарё вилоятида 10 нафар, Фарғона вилоятида 22 нафар, Хоразм вилоятида 7 нафар,Тошкент вилоятида 34 нафар, Тошкент шаҳрида 51 нафар, жами 214 нафар бемор тузалди.
Жами соғайганлар 62 247 нафарга етди. 2 220 нафар бемор эса даволанмоқда.






