Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Жалақудуқ туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро А.А. ва бошқалар тумандаги “Гулистон” ва “Тўрачеки” МФЙ ларда яшовчи фуқароларнинг ишончига кириб, уларга имтиёзли нархларда “Андижондонмаҳсулотлари” АЖдан ун олиб келишни ваъда қилиб, 354 нафар фуқаронинг 49 млн сўм пулларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганликлари аниқланган. Бу ҳақда Бош прокуратура маълум қилди.
Мазкур ҳолат юзасидан А.А. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг
168-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.






