Ижтимоий тармоқларда шаҳар кўчаларида кўнгли тусаган ишни қилган йигитчанинг қилиқлари акс этган видео тарқалди.
Видео ҳақиқатдан ҳам ижтимоий тармоқларда машҳур бўлди. Аммо, бу машҳурлик уларга лаънат олиб келди. Тўғрироғи, ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари шу маънодаги изоҳларини қолдиришди.
Эссиз қанча маблағ, меҳнат, энг муҳими инсонларга қулай бўлсин дея қилинган шароитлар... Видео бу бузғунчи боланинг тарибясида жиддий камчиликлар борлигини номаён қилди. Оқибати нима бўлди?
Андижон вилояти ИИБнинг маълум қилишича, видео 18 ёшли, ҳеч қандай фойдали иш билан шуғулланмайдиган уч ўсмир томонидан вилоят Хотира ҳиёбонида суратга олинган.
Улар ушбу ишлари учун Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли бандлари билан жавобгарликга тортилишди.






