Бугун Андижон-Тошкент йўналишида ҳаракатлаётган 61-сонли йўловчи поездининг электровозида кузатилган техник носозлик туфайли, мазкур поезд Андижон вокзалидан жадвалда белгиланган вақтидан бироз кечроқ жўнаб кетди. Бу ҳақда "Ўзбекистон темир йўллари" маълум қилди.
Шу боис, ушбу поезднинг Тошкент Марказий вокзалига кириб келиш вақтида ҳам ўзгариш бўлиши кутилмоқда.
Юзага келган ноқулайлик туфайли "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ раҳбарияти йўловчилардан узр сўрамоқда.
ИЗОҲ: Қўшимча маълумотни Тошкент шаҳридаги 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темир йўл кассалари ҳамда маълумотлар бюросидан билиб олишингиз мумкин.






