Ижтимоий тармоқларда шу йилнинг 1 ноябридан карантин чоралари кучайтирилиши ҳақида асоссиз ахборотлар тарқалмоқда. Бу хабарлар ҳақиқатдан узоқ, яъни фейк эканлиги маълум қилинди.
Эслатиб ўтамиз, бу каби ёлғон хабарлар орқали аҳоли орасида ваҳима қўзғашга уринишларга тегишли тартибда жавобгарлик кўзда тутилган.
Ўз саломатлигингизга эътиборли бўлинг. Пандемияга сабаб бўлган вирус гигиенадан қўрқиши кундек равшан бўлиб қолди. Ўзингизни эҳтиёт қилиш касалликни даволашдан осонроқ.
Ёлғон ахборотлар ҳам кишига онгни манипуляция қилувчи дори каби таъсир қилади. Шу сабабдан фейк хабарларга кўр-кўрона ишониш ва уларни тарқатишдан эҳтиёт бўлиш лозим.






