АсосийJamiyat

Айни пайтда коронавирус аниқланганлар сони нечтага етгани маълум қилинди

'Айни пайтда коронавирус аниқланганлар сони нечтага етгани маълум қилинди'ning rasmi

2020 йил 25 октябрь соат 18:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 65 307 (+107) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг барча 107 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Бугун айни пайтга қадар: 

Қорақалпоғистон Республикасида 8 нафар,

Андижон вилоятида 14 нафар,  

Жиззах вилоятида 12 нафар,  

Қашқадарё вилоятида 12 нафар,  

Навоий вилоятида 6 нафар,

Наманган вилоятида 17 нафар,  

Сирдарё вилоятида 11 нафар,  

Тошкент шаҳрида 87 нафар бемор тузалди.  

Шундай қилиб, юртимизда 62 509 (+167) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар тузалди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизга етди.

Ҳозирда мамлакатимизда 2 249 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

    Бошқа янгиликлар