1

Машина ўғриси Чирчиқда ушланди

ЖИНОЯТ 25.10.2020, 21:21
Машина ўғриси Чирчиқда ушланди

Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида яшовчи П. Н. “Кобальт” русумли уловини ювдириш мақсадида Толимаржон кўчасида жойлашган автомашиналар ювиш шохобчасида қолдирганди. Орадан бироз вақт ўтиб, П. Н. машинаси қўйган жойида йўқлигини пайқади. Машина юваётганлардан бири ҳайдагандир, деган ўйда ён-атрофга қаради. Лекин улов кўринмасди. Шундан кейин ишчилардан бири машинани нотаниш киши миниб кетганлигини айтиб қолди.

Жабрланувчининг мурожаатидан сўнг, ички ишлар органи ходимлари зарур чораларни кўришди. Олиб қочилган машина белгилари бўйича қидирув бошланди.

Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Сурхондарё вилояти Қумқўрғон туманида яшовчи, 2002 йилда туғилган В.П. содир этганлиги аниқланди. “Шаввоз” ўғирланган авотомашинани Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳар ҳудудида ҳайдаб кетаётганида ушланди.

Айни пайтда ҳолат юзасидан тергов давом этмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1