АсосийJamiyat

81 кишида коронавирус аниқланди, 2 бемор вафот этди

'81 кишида коронавирус аниқланди, 2 бемор вафот этди'ning rasmi

2020 йил 25 октябрь соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 65 388 (+81) нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда ССВ ахборот хизмати хабар берди.

Янги касалланиш ҳолатларининг 65 нафари Тошкент вилоятида, 16 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Шу билан бирга ҳудудларимизд 273 бемор касалликдан тузалиб уйига кузатилди.

Шундай қилиб юртимизда 62 615 (+273) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар тузалди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизга етди.

Ҳозирда мамлакатимизда 2 224 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.  

    Бошқа янгиликлар