Қўрғонтепада алиментдан қарздор ота фарзанди учун 15 млн. сўм тўлади.Бу ҳақда МИБ Андижон вилояти бошқармаси хабар берди.
Фуқаролик ишлари бўйича Хўжаобод туманлараро судининг 03.09.2012 йилдаги суд буйруғига асосан қарздор Ж.Қахоровдан ундирувчи Г.Деҳқонова фойдасига икки нафар фарзандининг моддий таъминоти учун ҳар ой топган даромадининг 1/3 қисми миқдорида алимент ундириш кўрсатилган.
Мажбурий ижро бюроси Қўрғонтепа туман бўлими ходимлари иш юритувидаги мазкур ижро ҳужжати юзасидан олиб борган ижро ҳаракатлари ҳамда тушунтириш ишлари натижасида қарздор Ж.Қахоров 15 млн. сўм алимент пулларини тўлади ҳамда тарафлар келишганлиги сабабли ижро иши тамомланди.
Шунингдек, тарафлар келишганлиги сабабли ижро иши тамомланди.