Мажбурий ижро бюросининг Миробод туман бўлими иш юритувида, фуқаролик ишлари бўйича Миробод туманлараро судининг 24.03.2020 йилдаги суд буйруғига кўра, қарздор М.Рашидовдан ундирувчи Г.Бадирян фойдасига вояга етмаган икки нафар фарзанди таъминоти учун ҳар ойлик иш ҳақи ва бошқа даромадлариниг 1/3 қисм миқдорида алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати 24.03.2020 йилда келиб тушган ва шу куннинг ўзида ижро ҳужжати қўзғатилиб, қўзғатиш қарори қарздор отага ижро қилишлик учун юборилган. Бу ҳақда МИБ Матбуот хизмати хабар берди.
Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздордан мажбуриятнома олинган ва қарздорнинг номидаги мол-мулкларига банд солинган. Давлат ижрочиси О.Кенжаев ва маҳалла фуқаролар йиғини билан биргаликда олиб борилган ҳуқуқий тушунтиришлари натижасида қарздор ва ундирувчи яраштирилди. Суд қарори билан ажримда бўлган оила тикланди, фарзандлар ота-онаси бағрида улғаядиган бўлди.






