АсосийЖАМИЯТ

Тошкент шаҳри ва вилоятида 97 кишида коронавирус аниқланди. Икки бемор вирус туфайли вафот этди

2020 йил 26 октябрь соат 18:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд эти...

'Тошкент шаҳри ва вилоятида 97 кишида коронавирус аниқланди. Икки бемор вирус туфайли вафот этди'ning rasmi

2020 йил 26 октябрь соат 18:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 65 577 (+97) нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда ССВ хабар берди.

Янги касалланиш ҳолатларининг 89 нафари Тошкент шаҳрида, 8 нафари Тошкент вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Бугун айни пайтга қадар:

  • Қорақалпоғистон Республикасида 10 нафар,
  • Андижон вилоятида 9 нафар,
  • Жиззах вилоятида 8 нафар,
  • Қашқадарё вилоятида 9 нафар,
  • Сирдарё вилоятида 15 нафар,
  • Тошкент шаҳрида 76 нафар бемор тузалди.

 

Шундай қилиб, юртимизда 62 742 (+127) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар тузалди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизга етди.

Ҳозирда мамлакатимизда 2 283 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

 

    Бошқа янгиликлар