1

Андижон шаҳар ҳокимининг фуқарога ер бериш ҳақидаги ноқонуний қарори бекор қилинди

ЖАМИЯТ 26.10.2020, 19:01
Андижон шаҳар ҳокимининг фуқарога ер бериш ҳақидаги ноқонуний қарори бекор қилинди

Андижон шаҳар адлия бўлими томонидан жорий йилнинг 5 октябрида ижтимоий тармоқларда “Андижон шаҳар ҳокимлиги чиқараётган қарорлар қанчалик қонуний?” номли мақоласи ўрганиб чиқилди, дея хабар бермоқда Адлия вазирлиги Матбуот хизмати.

Хусусан, мақолада Андижон шаҳар ҳокимининг 2020 йил 11 сентябрдаги  403-қ-сон қарори билан Андижон шаҳар 2-тор Х.Ниёзий кўчаси 5-уйда яшовчи  фуқаро Рўзиев Мансурбекка, 6-тор Х.Ниёзий кўчаси 14-майдон 200,0 кв.метрдан иборат ер майдони якка тартибда уй-жой қуриш учун амалдаги қонун ҳужжатларига зид равишда ажратиб берилганлиги кўрсатилганлиги баён этилган эди.  

Ўрганиш давомида, Андижон шаҳар ҳокими  Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 7-моддаси ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 январдаги 63-сон қарори билан тасдиқланган “Якка тартибда уй-жой қуриш учун ер участкалари бериш ва ер участкаларига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини реализация қилиш тартиби тўғрисида”ги Низом талабларига зид равишда 2020 йил 11 сентябрда 403-қ сон қарори билан Андижон шаҳар 2-тор Х.Ниёзий кўчаси 5-уйда яшовчи фуқаро Рўзиев Мансурбекга, шаҳар ҳокимлиги захирасида бўлган 6-тор Х.Ниёзий кўчаси 14-майдон 200,0 кв.метрдан иборат (кв.116б, уч1008а) ер майдони якка тартибда уй-жой қуриш учун аукционсиз ажратиб берилганлиги аниқланиб, ушбу ҳолат бўйича шаҳар ҳокимининг 2020 йил 11 сентябрдаги қонун ҳужжатларига зид бўлган 403-қ-сон қарорига нисбатан протест келтириш учун Андижон шаҳар прокуратурасига 2020 йил 8 октябрь куни 1-60/11-7/418-сонли таклиф киритилди.  

Андижон шаҳар прокуратураси томонидан адлия бўлими таклифи кўриб чиқилиб, ҳокимлика 2020 йил 13 октябрда 10.2/273-қ-20-сонли протести киритилди. Бундан ташқари Андижон вилоят адлия бошқармаси томонидан шаҳар ҳокими номига юқоридаги қарорни бекор қилишни сўраб 2020 йил 12 октябрда 06-02-13/35-сонли тақдимнома киритилди.  

Андижон шаҳар ҳокимлиги томонидан вилоят адлия бошқармасининг тақдимномаси ҳамда шаҳар прокурорининг протести асосида 2020 йил 19 октябрдаги 444-қ-сон қарори билан 2020 йил 11 сентябрдаги қонун ҳужжатларига зид бўлган 403-қ-сон қарори бекор қилинди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1