АсосийJamiyat

М-39 йўлининг Самарқанд тумани ҳудудидан ўтган қисми вақтинчалик ёпилмоқда

'М-39 йўлининг Самарқанд тумани ҳудудидан ўтган қисми вақтинчалик ёпилмоқда'ning rasmi

М-39 йўлининг Самарқанд тумани ҳудудидан ўтган қисми вақтинчалик ёпилмоқда.Бу ҳақда Вилоят ИИБ ЙҲХБ хабар берди.

Самарқанд тумани ҳудудидан ўтувчи М-39 автомобиль йўлининг байдарка ва каноэда эшкак эшиш(Грибной) канали олдида кўприк қурилаётганлиги сабабли йўл вақтинча ёпилган. Ҳайдовчилар ҳаракатланиши учун йўлнинг ён тарафидан қўшимча йўл қурилган, ҳозирда ҳаракат айланма йўл орқали амалга оширилмоқда. 

Айланма йўлда ҳаракатланиш пайтида ҳайдовчиларга қулай бўлиши ва ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш учун йўлнинг ўртасига ҳимоя тўсиқлари ўрнатилган. 

Ҳайдовчилардан йўлнинг ушбу қисмида ҳушёр бўлиб, тезликни оширмасдан ҳаракатланишларини сўраб қоламиз.

 

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар