1

Россиядан 150 нафар ўзбекистонлик автобусларда олиб келинмоқда

ЖАМИЯТ 26.10.2020, 21:58
Россиядан 150 нафар  ўзбекистонлик автобусларда олиб келинмоқда

Аввал хабар берилганидек, жорий йилнинг 22 октябрь куни Ўзбекистонга қайтиш истагида бўлган ҳамюртларимизни Россия Федерациясидан олиб келиш мақсадида Транспорт вазирлиги ҳузуридаги “Uzautotrans service” корхонаси томонидан 3 та автобус Екатеринбург шаҳрига жўнаб кетган эди.

Автобуслар белгиланган режага мувофиқ ўз вақтида манзилга етиб борди. Ташкил этилган махсус автобус қатнови орқали Екатеринбург, Челябинск, Тюмень шаҳарларидан жами 150 нафар фуқаро Ўзбекистонга олиб келинмоқда. 

Транспорт вазирлиги хабар беришича, айни дамда Қозоғистон Республикаси ҳудудида бўлган автобуслар бир неча соатлардан сўнг Ўзбекистонга кириб келади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1