1

Наманганда содир бўлган учта ЙТҲда уч нафар одам ҳалок бўлди

ЖАМИЯТ 27.10.2020, 09:32
Наманганда содир бўлган учта ЙТҲда уч нафар одам ҳалок бўлди

23 октябрь куни соат 19:00 ларда, Пунгон-Поп йўлининг 32 км.да ВАЗ-2107 русумли автомашинани бошқариб кетаётган ҳайдовчи ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, йўлни кесиб ўтаётган пиёдани уриб юборган.  Бу ҳақда Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар бермоқда. 

Натижада, жабрланувчи оғир тан жароҳати олиб, шифохонада вафот этган. 

Шу куни соат 20:30 ларда Наманган тумани Анжирзор МФЙ ички йўлида, Дамас русумли автомашинани бошқариб бораётган ҳайдовчи ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, йўлни кесиб ўтаётган пиёдани уриб юборган.

Натижада жабрланувчи қўшма шикаст, бош мия ёпиқ шикасти, бош мия оғир даражали лат ейиши ташхиси билан шифохонага ётқизилиб, кўрсатилган тез тиббий ёрдамга қарамай, 24 октябрь куни соат 09:00 да вафот этган.

24 октябрь куни соат 19:30 ларда Қандиён-Косонсой йўлининг 4 км.да ВАЗ-2106 русумли автомашинани бошқариб кетаётган ҳайдовчи ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, шу йўналишда ўзидан олдинда ҳаракатланиб кетаётган Т-40А русумли тиркамали тракторининг орқасига урилган.

Натижада, ВАЗ-2106 русумли автомашина ҳайдовчиси бош мия оғир ёпиқ шикасти, мия комаси ташхиси билан туман марказий шифохонасининг жонлаштириш бўлимига ётқизилиб, кўрсатилган тез тиббий ёрдамга қарамай вафот этган.

Ушбу ҳолатлар бўйича туман ИИБ томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда ва жиноят иши кўзғатилган.

 

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1