1

Ишлаб чиқаришни тўхтатган шакар заводларида ходимларни оммавий равишда ишдан бўшатиш бошланди

ЖАМИЯТ 27.10.2020, 10:38
Ишлаб чиқаришни тўхтатган шакар заводларида ходимларни оммавий равишда ишдан бўшатиш бошланди

“Ангрен шакар” ва “Хоразм шакар” маъсулияти чекланган жамиятлари  шу кунларда оммавий равишда ходимларини ишдан бўшатишни бошлади. Бу ҳақда ЎзА  "Ангрен шакар" МЧЖ матбуот хизматига таяниб хабар қилди.

Айни пайтгача, 130 нафардан зиёд ходим ишдан бўшатилган. Уларнинг маълум қилишича, “Ангрен шакар” ва “Хоразм шакар” заводлари йил охирига қадар деярли барча ишчиларни ишдан бўшатишни мўлжаллаган.  

Маълум қилинишича, ҳозирда иккита заводда  жами 2000 нафардан зиёд ишчи ходимнинг даромадсиз қолиш хавфи туғилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1