1

Сирдарёда "Нексия" юқори тезликда "Нива Шевролет"га бориб урилди ва иккала машина ҳам бутунлай ёниб кетди (фото)

ЖАМИЯТ 27.10.2020, 11:41
Сирдарёда "Нексия" юқори тезликда "Нива Шевролет"га бориб урилди ва иккала машина ҳам бутунлай ёниб кетди (фото)

Кеча, 26 октябр куни соат 18:45 ларда ҳайдовчи А.Н "Нексия" русумли автомашинасини Оқолтин тумани ҳудудидан ўтган 4Р33 автомобиль йўлининг 9 километрида Гулистон-Учтом йўналиши бўйича бошқариб кетаётиб тезлик юқори бўлганлиги сабабли рул бошқарувини йўқотиб қарама-қарши ҳаракатланиш бўлагига ўтиб кетиб, ушбу йўналишда келаётган "Нива Шевролет" русумли транспорт воситаси билан тўқнашиб йўл транспорт ходисаси содир этган.

ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати хабарига кўра, ЙТҲ натижасида ёнғин келиб чиқиб, транспорт воситалари буткул ёниб кетган.

Ҳайдовчиларга ёнғиндан зарар етмаган, ЙТХ натижасида хайдовчилар енгил тан жарохати олиб Оқолтин туман тиббиёт бирлашмасига мурожаат қилган.

Транспорт воситалари тезлигини меъёридан ошириш турли кўнгилсизликларга сабаб бўлиши мумкин. Бу боис барча ҳайдовчилардан автомобиль бошқарганда белгиланган меъёрларга амал қилишларини сўраб қоламиз, дейилади хабарда. 

 

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1