1

ФФВ хизматчилари пахта теримига жалб қилингани билан боғлиқ хабарга изоҳ берди

ЖАМИЯТ 27.10.2020, 12:35
ФФВ хизматчилари пахта теримига жалб қилингани билан боғлиқ хабарга изоҳ берди

Ижтимоий тармоқларда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги аскарларининг пахта теримига жалб қилинганлиги тўғрисида хабар тарқалди. Бу юзадан вазирлик ахборот хизмати расмий изоҳ берди

Хабарда айтилишича куни кеча интернет ресурсларидаги манбаларда Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманида  Фавқулодда вазиятлар вазирлиги аскарларининг пахта теримига жалб қилинганлиги тўғрисидаги хабар асоссиз.  

"Хабарингиз бор, айни мавзуда вазирлик томонидан бир неча бор бу каби фейк хабарларга эътибор қаратмасликни сўраб, расмий хабарлар берилган эди.  

ФВВ расмий хабарида айтилишича, айни вақтда ФВВ тизимидаги ҳарбий хизматчи ва хизматчилар ўз хизмат вазифаларини бажаришмоқда. Шу муносабат билан Фавқулодда вазиятлар вазирлиги барча фуқароларимиздан тарқалаётган асоссиз, нотўғри хабарларга эътибор қаратмасликни сўраб қолади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1