Ижтимоий тармоқларда тарқалаётган “Қўқон – Наманган поезди проводниклари йўловчилардан пул оляпти, лекин чипта беришмаяпти. Йиғилган пул қаерга кетмоқда?” сарлавҳа остида видео тарқалмоқда.
Мазкур ҳолат бўйича мавжуд вазиятни ўрганиш ва хизмат текширувини ўтказиш учун зудлик билан «Ўзтемирйўлйўловчи» акциядорлик жамияти маъсулларидан тузилган комиссия ҳолат бўлиб ўтган жойга чиқарилди. Бу ҳақда АЖнинг расмий телеграм каналида хабар берилди.
Хизмат текширувига асосан хизмат йўриқномаси бузилганлиги ҳолати аниқланса, айбдорларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Меҳнат қонунчилигида кўрсатилган тартибда жазо қўлланилиши маълум қилинди.
27.10.2020 08:20
“Қўқон – Наманган поезди проводниклари йўловчилардан пул оляпти, лекин чипта беришмаяпти" дейилган хабарга масъуллар изоҳ берди






