1

Хорижда ишлаб келиб тадбиркорлик қилмоқчи бўлган меҳнат мигрантлари учун Тошкент халқаро Вестминстер университетида ўқув курслари ташкил этилмоқда

ЖАМИЯТ 27.10.2020, 16:25
Хорижда ишлаб келиб тадбиркорлик қилмоқчи бўлган меҳнат мигрантлари учун Тошкент халқаро Вестминстер университетида ўқув курслари ташкил этилмоқда

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ўз бизнесингизни бошлаш истаги бўлган хорижда ишлаб келган меҳнат мигрантларини  тадбиркорлик асосларига ўқитиш учун қисқа муддатли (бир ҳафталик) ўқув курсларига таклиф этмоқда.

Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси билан ҳамкорликда хорижда ишлаб келган меҳнат мигрантларини тадбиркорликка ўқитиш мақсадида Тошкент халқаро Вестминстер университети ўқув курслари ташкил этилмоқда. Тингловчилар учун ётоқ жой, уч маҳал овқат ва бошқа шароитлар яратилган. Ўқув, тренинг машғулотлари мазкур университетнинг юқори малакали тренерлари томонидан олиб борилади. Ўқув курсини тамомлаган тингловчиларга сертификат топширилади.

Ўқув курсларида иштирок этишни хоҳловчи меҳнат мигрантлари 2020 йилнинг 31 октябрь кунига қадар Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг (71) 200-33-55 (ички рақам 30) ёки +998909712277, +998901605149 телефон рақамларига қўнғироқ қилишлари мумкин.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1