1

Синф раҳбарлиги учун тўловлар 1,5 бараварга оширилади

ЖАМИЯТ 27.10.2020, 16:37
Синф раҳбарлиги учун тўловлар 1,5 бараварга оширилади

Мазкур янгиликни кўзда тутадиган мамлакатимизда таълим-тарбия тизимини янада такомиллаштириш, илм-фан соҳаси ривожини жадаллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида Фармон лойиҳаси муҳокамага қўйилган.

Ҳужжат лойиҳасига кўра, умумтаълим муассасалари педагогларига 2020 йил 1 ноябрдан бошлаб синф (гуруҳ) раҳбарлиги учун тўловлар 1,5 бараварга оширилиши, 2021 йилнинг 1 апрелидан бошлаб ҳудудий халқ таълими бўлинмалари методистларининг иш ҳақи миқдори олий тоифали ўқитувчининг базавий тариф ставкаси миқдорига тенглаштирилиши кўзда тутилган.

Айни дамда Фармон лойиҳасининг муҳокамаси йўлга қўйилган бўлиб, Халқ таълими вазирлиги фуқароларимиздан унда ўз фикр ва мулоҳазалари билан фаол  иштирок этишларини сўраб қолади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1