1

Андижонда автомобилларга газ тўлдириш вақти учун чеклов белгиланди

ЖАМИЯТ 27.10.2020, 16:52
Андижонда автомобилларга газ тўлдириш вақти учун чеклов белгиланди

“Hududgaz Andijon” газ таъминоти филиали матбуот хизматини маълум қилишича, улгуржи табиий газ истеъмолчилари, қиш мавсумида табиий газни етказиб беришда технологик режим жараёнларидаги газ билан боғлиқ ишлар бажарилиши муносабати билан, Андижон вилоятига келувчи табиий газ босимида пасайиш кузатилмоқда. 

Шу сабабли етказиб берилган табиий газ тақсимотига кўра, табиий газ биринчи навбатда аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларини узлуксиз равишда таъминлашга қаратилган. Юқоридагилардан келиб чиқиб, вилоятдаги мавжуд автомобилларга газ тўлдириш шохобчаларига табиий газни етказиб бериш жорий йилнинг 27 октябридан ҳар кунлик эрталаб соат 06:00дан кеч соат 16:00га қадар белгиланди.

" - Вилоятимиздаги барча ҳайдовчилардан ўз автоуловларига газ тўлдиришда ҳар кунлик белгиланган 06:00 – 16:00 вақт оралиғида газ тўлдириш ишларини техника хавфсизлиги қоидалари асосида амалга оширишларини сўраймиз.

Шунингдек, вилоятимиздаги мавжуд 81 та автомобилларга газ тўлдириш шохобчалари автомобилларга мазкур вақт оралиғида ёқилғи етказиб бериш қувватига эга эканлигини эслатиб ўтамиз," дейилади хабарда. 

 

 


 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1