АсосийJamiyat

Қишга қанча картошка, пиёз, сабзи ва гуруч ғамланганлиги маълум қилинди

'Қишга қанча картошка, пиёз, сабзи ва гуруч ғамланганлиги маълум қилинди'ning rasmi

АОКАда ўтказилган брифингда иштирок этган Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Нигора Хўжаеванинг маълум қилишича,  республика аҳолисини асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан кафолатли таъминлаш, ички ва ташқи бозорларга йил давомида сифатли ва арзон маҳсулот етказиб бериш мақсадида қиш-баҳор мавсуми учун жами 795 минг тн (768 минг тн худудий тайёрловчи корхоналар ва ташкилотлар, 26,9 минг тн ижтимоий соҳа объектлари) қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини шундан, 400 минг тн картошка, 130 минг тн сабзи, 180 минг тн пиёз ва 85 минг тн гуруч жамғариш (закладка) режалаштирилган.  

Бу эса 2019 йилга нисбатан 388 минг (195%) тн қўшимча (382 минг тн (201%) захирачи ташкилотлар, 1,4 минг тн (105,6%) ижтимоий ташкилотлар) шундан, 219,2 минг тн (221,2%) картошка, 44 минг тн (151,1%) сабзи, 96 минг тн (213,7%) пиёз ва 28,5 минг тн (150,5%) гуруч маҳсулотларини захирага йўналтириш имконини беради.

 Бугунга кунга қадар (26.10.2020 йил ҳолатига) жами 145,3 минг тонна (18,3%, худудий корхоналар томонидан 141,4 минг тн, ижтимоий соҳа объектлари томонидан 3,9 минг тн захирага жамғарилди) қишлоқ хўжалиги маҳсулотлар, шундан 55 минг тн картошка, 56,4 минг тн пиёз, 14,6 минг тн сабзи, 19,3 минг тн гуруч жамғарилди. Ушбу захира режаси ноябр ойи охиригача бажариш режалаштирилган.  

Маълумот учун: Бугунги кунда ҳудудларда 1102 минг тн қувватга эга 3 282 та, шундан 776 минг тонналик 1732 та музлатгичли ва 326 минг тонналик 1555 та оддий омборхона мавжуд.

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 15 октябрдаги 648-сонли қарорига мувофиқ, захира базасини яратишда давлат томонидан захира ташкилотларига қуйидаги қулайликлар яратилмоқда:

  • Тижорат банклари → кредит маблағларини → айланма маблағларни шакллантириш учун ажратиш;
  • Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси → берилган кредитнинг Марказий банкининг асосий ставкасидан (15%) ошган қисмини + компенсация қилиши;
  • Ветенария ва чорвачиликни ривожлантириш Давлат қўмитаси ва “Паррандасаноат” уюшмаси → гўшт ва тухум маҳсулотлари билан → аҳолини узлуксиз равишда арзон нархларда таъминлаши;
  • “Ўзёғмойсаноат” уюшмаси, “Ўздонмаҳсулот” АК → аҳоли эҳтиёжига мос равишда (ўсимлик ёғи, маргарин, совун, ун ва ун маҳсулотлари) → нархларнинг олдини олиш чораларин кўриши белгиланди. 

    Бошқа янгиликлар