АсосийJamiyat

Маданият вазирлиги Шафоатхон Раҳматуллаеванинг саломатлигидан хавотирланишга асос йўқлигини маълум қилди

'Маданият вазирлиги Шафоатхон Раҳматуллаеванинг саломатлигидан хавотирланишга асос йўқлигини маълум қилди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон халқ артисти Шафоатхон ая Раҳматуллаева оғир аҳволда жонлантириш бўлимида ётганликлари ҳақидаги хабар тарқалган эди.

 Маданият вазирлиги актёрнинг оила аъзолари билан боғланиб аҳволи яхшиланганлигини, ҳозир онахон актриса Фарғона вилояти юқумли касалликлар шифохонасининг оддий палатасида муолажа олаётганлигини аниқлаган.

Вазирлик хабарида онахон актрисамиз Шафоатхон Раҳматуллаева тезроқ тузалиб кетишларига тилакдошлиги билдирилган.

Эслатиб ўтамиз, Шафоатхон Рахматуллаева ўз ижодий фаолияти давомида 150 дан зиёд турли характердаги ранг-баранг, катта-кичик ва бетакрор ролларни ижро этган.

    Бошқа янгиликлар