1

"Ҳеч ким жонимга қасд қилмади". Расул Кушербаев ўзи ҳақида тарқалган совуқ хабардан сўнг изоҳ берди

ЖАМИЯТ 27.10.2020, 18:25
"Ҳеч ким жонимга қасд қилмади". Расул Кушербаев ўзи ҳақида тарқалган совуқ хабардан сўнг изоҳ берди

Кеча ОАВларда россиялик депутатни ўлдириб кетилгани ҳақида хабар тарқалган эди.  Ўша хабарлардан "илҳомланган" айрим каналлар Олий Мажлис қуйи палатаси депутати Расул Кушербаевни ўлдириб кетилганга чиқаришди.  

 Депутат ўзи ҳақидаги совуқ хабарларга қуйидагича муносабат билдирди:

" -- Бўлаётган ҳавотирли қўнғироқларни инобатга олиб, мен билан ҳаммаси жойида эканлиги ва ҳеч ким жонимга қасд қилмаганлигини маълум қилмоқчиман.  

Умид қиламанки, бундан кейин ҳам ҳеч ким бундай қилмайди.  

Фурсатдан фойдаланиб, асоссиз ҳавотирларнинг олдини олиш мақсадида барча блогерлардан ахборот тайёрлаш ва тарқатишда ахборотнинг мазмуни, матни ва тасвирлари бир бирига мос бўлишига эътибор қаратишларини сўраб қолардим.  

Ноқулайлик ва ҳавотирлар учун узр сўрайман! ", дейди Р.Кушербаев.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1