АсосийЖАМИЯТ

Тезкор хабар! Бугун Тошкентда кучли шамол бўлиши кутилмоқда

 “Гидрометеорология хизмати маркази”нинг маълумотига кўра, бугун пойтахтда шамол кути...

'Тезкор хабар! Бугун Тошкентда кучли шамол бўлиши кутилмоқда'ning rasmi

 “Гидрометеорология хизмати маркази”нинг маълумотига кўра, бугун пойтахтда шамол кутилмоқда. Шамол тезлиги 12-17 м/с гача етиши мумкин, дея хабар бермоқда Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати.  

"Шамол дарахтлар ва шохларни синдириши, мустаҳкам ўрнатилмаган конструкцияларни ўрнидан қўзғатиши мумкин.  

Барча тошкентликлар ва пойтахтимиз меҳмонларидан кучли шамол кузатилганида кўчада ҳаракатланмасликларини,  автомобилларини дарахтлар ва бошқа турли мустаҳкам бўлмаган конструкциялардан узоқроқ, хавфсиз жойга қўйишларини сўраймиз.  

Ўзингиз ва мулкингизни бахтсиз ҳодисалардан  асранг", дейилади хабарда.

Шунингдек, мурожаат учун қисқа рақамлар ҳам маълум қилинди.

    Бошқа янгиликлар