1

"Ангрен шакар" корхонаси ходимларининг оммавий ишдан бўшатилаётгани юзасидан расмий ахборот берилди

ЖАМИЯТ 27.10.2020, 20:03
"Ангрен шакар" корхонаси ходимларининг оммавий ишдан бўшатилаётгани юзасидан расмий ахборот берилди

Бугун ижтимоий тармоқлар ва ОАВда “Ангрен шакар” МЧЖ томонидан оммавий равишда ходимларни ишдан бўшатилаётганлиги билан боғлиқ маълумотлар тарқалди. 

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати ОАВ вакиллари билан биргаликда жойига чиққан ҳолда ўрганилди, дея хабар бермоқда Ҳокимлик Матбуот хизмати.

"Корхона иш фаолиятининг тўхтатганлиги алоҳида ёндашувни талаб қиладиган, боз устига, масаланинг моҳиятида бозор иқтисодиёти тамойиллари, чунончи, талаб ва таклиф қонуни турганини инобатга олиб, айни пайтда муаммонинг бу жиҳатига тўхталмаймиз. Биз бу ўринда, корхона фаолият олиб бормаган даврда унда меҳнат қилаётган 600 нафардан зиёд ишчи-ходимлар тақдири ҳақида сўз юритамиз.

Мазкур корхона қарийб 5 ойдан буён фаолият кўрсатмасдан келмоқда. Лекин шунга қарамасдан, шу вақтга қадар ишчи-ходимларга ойлик маош тўлаб келинган. Айримлари эса ҳақ тўланмайдиган таътилга чиқарилган.  

Ҳозирги вақтга келиб, корхона томонидан ўзаро келишув асосида, яъни келгусида корхона иш фаолиятини тиклагач, қайта ишга олиш шарти билан ходимлар билан тузилган меҳнат шартномалари бекор қилинмоқда. Айни дамда 150 дан ортиқ ишчи-ходим ишдан бўшатилган, уларнинг барчасига компенсация пуллари тўлаб берилган. Ишдан бўшатишлар, ҳақ тўланмайдиган меҳнат таътилари яна давом этиши мумкин.

Айни пайтда Оҳангарон шаҳар ва туман ҳокимлиги вақтинча ишсиз қолган фуқароларни иш билан таъминлаш бўйича дастлабки режаларни муҳокама қилиб, таклифлар тайёрланмоқда. Бунда, асосан, саноат ва ишлаб чиқаришда маълум тажриба эга бўлган ишчиларни ўз соҳасига яқин бўлган ишлаб чиқариш объектларига ишга жойлаштириш назарда тутилмоқда.  

Бугун Оҳангарон тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари Миршохид Мирюнусов, ҳудудларни ижтимоий-иқтисоди йривожлантириш бўйича 4-сеткор раҳбари Анвар Мўминов мазкур корхонада бўлиб, ишчилар ва раҳбарлар билан суҳбатлашди.  

Корхонадан бўшатилган ишчи-ходимларга 15 кун муддатда янги иш ўринлари таклиф этиш бўйича таклифлар тайёрланаётгани ҳақида ахборот берилди", дейилади расмий ахборотда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1