АсосийJamiyat

Чивинлар COVID-19 инфекциясини тарқатувчилари бўлиши мумкинми?

'Чивинлар COVID-19 инфекциясини тарқатувчилари бўлиши мумкинми?'ning rasmi

Чивинлар COVID-19 инфекциясини тарқатувчилари бўлиши мумкинми?

Бугун АОКАда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Барно Абдусаматова иштирокида брифинг ўтказилди.

Брифингда аҳолидан келган муҳим саволлар юзасидан жавоб қайтарилди.

Чивинлар COVID-19 инфекциясини тарқатувчилари бўлиб ҳисобланадими?  

— Чивинлар ва бошқа хашоратларни COVID 19 вирусли патогенини юқтиришга қодир эканлигига оид бирон бир далил ёки маълумотлар мавжуд эмас.  

COVID 19 вируси асосан ҳаво-томчи йўли орқали тарқалиб, улар бемор йўталганда, аксирганда ёки гаплашганда юқиши мумкин. Бундан ташқари зарарланган, ифлосланган юзаларни ушлаб ундан сўнг қўлларни ювмасдан кўз, бурун ёки оғизга текказганимизда юқиши мумкин. Қўл ювиб, ниқоб тақиб, масофа ушланса, вирус организмга жуда оз тушади. Касаллик юққан тақдирда ҳам вируснинг дозаси танага оз миқдорда киради.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар