"Uzbekistan Airways " авиакомпанияси 2020-йил 8-ноябрда Красноярскдан Тошкентга чартер қатнов амалга оширилиши тўғрисида хабар беради. Россия Федерациясининг шаҳарларидан Ўзбекистонга ҳаво қатновига Ўзбекистон Республикаси, Россия Федерацияси, Қозоғистон ва Қирғизистон фуқароларига ПЗР текширувидан ўтганлиги тўғрисидаги маълумотномани (қатнов жўнашидан олдин камида 72 соатдан кўп бўлмаган муддатда амал қилувчи) мажбурий равишда тақдим этиш шарти билан рухсат берилади. ПЗР маълумотномасига эга бўлмаган йўловчилар авиакомпаниянинг парвозларига қўйилмайди. Aвиачипталарни авиакомпания веб-сайтидан, шунингдек, "Uzbekistan Airways " AЖнинг энг яқин савдо офисларидан ёки минтақангиздаги савдо агентларидан сотиб олиш мумкин.
|
27.10.2020 16:50
8-ноябрда Красноярскдан Тошкентга чартер қатнов амалга оширилиши маълум қилинди






