1

Қидирувдаги “ISUZU” Жиззахдан Самарқандгача етиб боролмади

ЖАМИЯТ 28.10.2020, 11:45
Қидирувдаги “ISUZU” Жиззахдан Самарқандгача етиб боролмади

Мажбурий ижро бюроси Шароф Рашидов туман бўлими иш юритувида фуқаролик ишлари бўйича Жиззах туманлараро судининг 27.11.2016 йилдаги ундирувчи К.Матчонов фойдасига қарздорлар Ғ.Каримов, А.Бўрибоев, А.Фарходов, Ш.Абдурахмоновлар ҳисобидан 33.059.200 сўм зарар солидар тартибда ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати мавжуд. Бу ҳақда МИБ матбуот котиби "Даракчи"га хабар бермоқда.

Ижро ҳужжати юзасидан қарздорларнинг мол-мулкини аниқлаш мақсадида тегишли давлат органлари ва бошқа кредит ташкилотларига сўровномалар юборилган ҳамда давлат ижрочиси томонидан бир неча маротаба ёзма ва оғзаки равишда огоҳлантирилган.

Ижро ҳаракатлари давомида қарздор Ғ.Каримовга тегишли бўлган давлат рақами 25 S 390 EА бўлган “ISUZU FVR 33” русумли автотранспорт воситасини қидириб топиш мақсадида давлат ижрочиси томонидан  

13.07.2020 йилда автотранспорт воситасини қидириш тўғрисида қарор қабул қилинган ва қидирув қарори Жиззах вилоят ИИБ ЙХХБга ижро учун юборилган.

Давлат ижрочиси томонидан 13.10.2020 йилда қарздор Ғ.Каримовга тегишли бўлган давлат рақами 25 S 390 EА бўлган “ISUZU FVR 33” русумли автотранспорт воситаси “Тошкент-Самарқанд М39” автомагистрал йўлининг, Самарқанд вилояти “юқори нуқта” назорат постида ИИБ ЙХХБ ходимлари билан ҳамкорликда тўхтатилган ҳамда далолатнома расмийлаштирилган ва қарздорлик эвазига хатланиб, сақлаш учун жарима майдончасига вақтинча топширилган.

Автотранспорт воситаси хатланган вақтдан бошлаб орадан бир соат ўтмасдан қарздор Ғ.Каримов томонидан ижро ҳужжатида кўрсатилган қарздорлик ҳамда унга нисбатан “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 82-моддасига асосан қўлланилган 2.223.000 сўм маъмурий жарима тўловлари тўлиқ ундирилиб, ижро ҳужжати ижроси амалда тўлиқ ижро этилиши таъминланди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1