1

Жорий йилнинг 9 ойида неча нафар фуқарога янги пенсия ва нафақалар тайинлангани маълум қилинди

ЖАМИЯТ 28.10.2020, 15:43
Жорий йилнинг 9 ойида неча нафар фуқарога янги пенсия ва нафақалар тайинлангани маълум қилинди

Жорий йилнинг 9 ойида 239,2 минг нафар фуқароларга янги пенсия ва нафақалар тайинланди. Бу ҳақда Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси бош мутахассиси Юсуфхон Абдулфайзов хабар қилди...

2020 йил 1 октябрь ҳолатига, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг ҳудудий туман (шаҳар) бўлимларида ҳисобга олинган пенсия ва нафақа олувчиларнинг умумий сони 3 785,5 минг нафарни яъни аҳоли сонидаги улуши 11,1 фоизни ташкил қилган ҳолда 2020 йил 1 январь ҳолатига нисбатан 107,8 минг нафар ёки (2,9%)га кўпайди. Шундан:

2 838,3 минг нафари (75%)ни ёшга доир пенсия, 

384,8 минг нафари (10,2%)ни ногиронлик пенсия, 

176,8 минг нафари (4,7%)ни боқувчисини йўқотган пенсия олувчи оилалар, 

385,6 минг нафари (10,2%)ни нафақа олувчилар ташкил қилди.

Хусусан, 2020 йил 1 январь ҳолатига нисбатан, ёшга доир пенсия олувчилар сони 88,7 минг нафар (3,2%)га, ногиронлик пенсияси олувчилар сони 2,2 минг нафар (0,6%)га, ёшга доир нафақа олувчилар сони 8,4 минг нафар (26,3%)га, ногиронлик нафақа олувчилар сони 10,5 минг нафар (3,5%)га ва боқувчисини йўқотганлик нафақа олувчи оилалар сони 1,6 минг нафар (5,2%)га ортган бўлса, боқувчисини йўқотганлик пенсия олувчи оилалар сони 3 749 нафар(7,9%)га камайди.

Шунингдек, 2020 йилнинг январь-сентябрь ойларида 239,2 минг нафар фуқароларга янги пенсия ва нафақалар тайинланди. Шундан, 

  • 164,1 минг нафари  (68,6%)га ёшга доир пенсия, 
  • 21,4 минг нафари  (8,9%)га ногирон шахс сифатида пенсия, 
  • 13,8 минг оила (5,8%)га боқувчисини йўқотганлик пенсия, 
  • 39,9 минг нафари (16,7%)га нафақалар тайинланди).

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1