1

Ўзбекистонда тўйхоналар фаолиятига рухсат берилганми?

ЖАМИЯТ 28.10.2020, 16:45
Ўзбекистонда тўйхоналар фаолиятига рухсат берилганми?

Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Ботир Қурбонов иштирокида брифинг ўтказилди. Унда аҳолининг коронавирус инфекцияси ҳақидаги саволларига жавоб қайтарилди.

Ҳозирги вазиятда тўй маросимлари ўтказиш тартиби қандай? Тўйхоналарга рухсат берилдими?

— Республика махсус комиссиясининг 2020 йил 30 сентябрдаги йиғилиш баёнига асосан карантин чораларини юмшатиш муносабати билан 2020 йил 1 октябрдан тўйхоналар фаолиятига рухсат этилган. 

Бунда, тўйхоналар оилавий тантана, тўй, маърака ва маросимларни ўтказиш 30 кишидан кўп бўлмаган (фақат яқин қариндошлар ва ушбу туман ҳудудида истиқомат қилувчи бошқа қариндошлар) ҳамда санитария ва гигиена талабларига қатъий риоя этган ҳолда ўтказилиши белгиланган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1