АсосийJamiyat

Фарғонада уч аёл бир бўлиб жиноятга қўл урди. Энди улар 5 йилгача қамалиши мумкин

'Фарғонада уч аёл бир бўлиб жиноятга қўл урди. Энди улар 5 йилгача қамалиши мумкин'ning rasmi

18 октябрь куни Бегбўтасой қишлоғида яшовчи фуқаро Н.А. ИИБга мурожаат қилиб, унда 17 октябрь куни соат 12:00 дан 14:00 га қадар бўлган вақт оралиғида номаълум шахс яшаш хонадонига ғайриқонуний равишда кириб, ётоқхонасидаги жавондан нархи 56.100.000 сўмлик тилла-тақинчоқларини яширин равишда ўғирлаб кетганини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Учкўприк тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “б,г” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилди, дея хабар берди Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Қ.Ш., Ҳ.Н., ва М.М. исмли аёллар содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.


 

    Бошқа янгиликлар