АсосийSport

Мен қарор қилдим ва уни ўзгартирмайман — Ҳабиб Нурмагомедов

'Мен қарор қилдим ва уни ўзгартирмайман — Ҳабиб Нурмагомедов'ning rasmi

Енгил вазн тоифасида УФС чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов нима учун фаолиятини тугатишга қарор қилганини тушунтирди.

“Кимдир фаолиятимни давом эттиришимни хоҳлайди. Кимдир менинг қароримни қўллаб-қувватлади. Дана Уайт, албатта, жанг қилишни давом эттиришимни истайди, чунки бу молиявий жиҳатдан анча фойда келтиради. Менинг кейинги жангларим жуда кўп пул учун бўлиши керак эди. Аммо мен қарор қилдим ва уни ўзгартирмайман, чунки ҳозир кетиш учун энг яхши вақт деб ҳисоблайман.

Ҳамма ҳам энг юқори чўққисига чиққанда кетиш ҳақида қарор қабул қилолмайди. Бундай ҳолат деярли кузатимаган. Аммо мен буни эртами-кечми қилишим кераклигини билардим. Мен ушбу спорт турида энг зўр деб ҳисобланишим учун етарли даражада ишладим.

УФС мени вазн тоифасидан қатъий назар энг яхши жангчилар рейтингида биринчи ўринга қўйди. Миссия амалга оширилди, - деди Ҳабиб.

    Бошқа янгиликлар