АсосийJamiyat

Шаҳрихон шифохонасига олиб келинган бемор ярим соат ўтиб вафот этганига изоҳ берилди

'Шаҳрихон шифохонасига олиб келинган бемор ярим соат ўтиб вафот этганига изоҳ берилди'ning rasmi

Фейсбук ижтимоий тармоғида Шаҳрихон туман марказий шифохонасига бемор отасини олиб борган фуқаро отасининг шифохонада ярим соатдан сўнг вафот этганидан шикоят қилган. 

Махкур ҳолатга Шахрихон туман Тиббиёт бирлашмаси маъмурияти изоҳ берди. 

"Шахрихон туман тиббиёт бирлашмаси марказий шифохонасига 2020 йил 21 сентябрь куни соат 16-16 да  Шахрихон шахар, Бешариқ МФЙда яшовчи фуқаро Д.М. саломатлик ҳолати оғир тарзда олиб келинган. 

Касалликлари тарихи суриштирилганда беморда " бош мияга қон қуйилиш асоратлари"-Бош мия қон айланиши бузилиши, ишемик инсульт" ташхиси билан аввалдан шифокорлар назоратида бўлган.Беморда бир неча кун олдин чап оёқдаги трофик яралардан қон еетиши асорати бошланган. Охирги пайтларда бемор аҳволи оғирлашган, марказий шифохона шошилинч тиббий ёрдам бўлимига келтирилган. Бемор келганда холати ўта оғир бўлиб, 21.09.2020 йил соат 16.16 куни келган бемор соат 19-19 да тегишли даволаш муолажалари ўтказилиши хамда реанимацион ёрдамлар кўрсатилишига қарамай "Ўткир юрак етишмовчилиги, гиповолемик шок" ташхиси билан вафот этди.

Оғир жудолик натижасида фарзандлари томонидан 30.09.2020 йил куни эътирозлар билдирилиб, Facebook интернет тармоғи орқали мурожаат йўллаганлар.

Бемор қариндошлари ва фарзандларига саломатлик ҳолати оғир даражада эканлиги, қилинган шошилинч тиббий ёрдамлар бирма-бир қилинганлиги кўрсатиб ўтилиб, ҳаётини сақлаб қолиш учун ўтказилган барча муолажалар ва тадбирлар ҳақида маълумот батафсил берилиб, тиббий ходимлар ҳаракатида айбдорлилик мавжуд эмаслиги ҳақида тушунтириш ишлари ўтказилди, қариндошлари тушунтиришдан қониқиш ҳосил қилганликларини изҳор этдилар.

Марҳумнинг қариндошларига таъзия билдирамиз", - дейилади расмий муносабатда. 

 

    Бошқа янгиликлар