1

АҚШнинг янги президентини қандай муаммолар кутмоқда?

ЖАМИЯТ 29.10.2020, 13:18
АҚШнинг янги президентини қандай муаммолар кутмоқда?

АҚШда ноябрь ойида бўлиши режалаштирилган президентлик сайловларида ғалаба қозонувчи номзодни кам таъминланган ва пандемия сабаб ишсиз қолган миллионлаб фуқаролар кутиб турибди.

Сайловда республикачилардан номзод Доналд Трамп ёки демократлардан номзод бўлган Жо Байден ғолиб бўладими, ҳозирча аниқ эмас, аммо пандемия сабаб ишидан айрилган 22 миллион фуқаронинг деярли ярми хали ҳам иш топа олмади.

Мамлакатда коронавирус инфекцияси ҳолатлари кундан кунга ошиб бормоқда, янги иш ўринлари учун ишга қабул қилиш даражаси эса заифлашган. Меҳмонхоналар, транспорт компаниялари ходимлари ва озиқ-овқат етказиб берувчилар учун иш ўринлари қисқартирилиши ҳам давом этмоқда. Шунингдек, ҳукумат томонидан ажратилган ёрдам пулининг муддати ҳам туугаб бормоқда. 

Конгрессдаги демократлар пандемияга қарши курашда $2трлн миқдоридаги ёрдам пули тўғрисида келишиб олишга ҳаракат қилдилар, аммо республикачиларнинг аксарияти буунга розилик бермадилар. Эҳтимол ушбу келишув 2021 йилдан олдин амалга ошар, аммо кўпчилик фуқаролар учун бу жуда кеч бўлиши мумкин. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1