АсосийJamiyat

Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг қисқа рақами ишга тушди

'Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг қисқа рақами ишга тушди'ning rasmi

Аҳолига қулайлик яратиш мақсадида Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг 1282 қисқа рақами ишга туширилди. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хабар берди.

Эндиликда фуқаролар республиканинг исталган ҳудудидан ташқи меҳнат миграцияси, хусусан, хорижда ишлаш, меҳнат мигрантлари учун яратилган имконият ва имтиёзлар ҳамда уларни қизиқтирётган бошқа турли масалалар юзасидан ушбу қисқа рақам орқали ҳам мурожаат қилишлари мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Ташқи меҳнат миграцияси қўнғироқлар марказининг 71 202-33-55, 71 200-00-61 рақамлари ҳам мавжуд.

 
  

Бошқа янгиликлар