1

Асаджон Ходжаев журналист ва блогерларни провокациялардан узоқроқ бўлишга чақирмоқда

ЖАМИЯТ 29.10.2020, 17:45
Теглар: Асаджон Ходжаев
Асаджон Ходжаев журналист ва блогерларни провокациялардан узоқроқ бўлишга чақирмоқда

АОКА директори Асаджон Ходжаев ўзининг "Фейсбук"даги саҳифасида ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларини тақиқланган материалларни тарқатиш қонунчиликка мувофиқ жавобгарчиликни келтириб чиқариши ҳақида огоҳлантирди

Гап шундаки, шу кунларда интернетда айрим фойдаланувчилар томонидан провакацион материаллар, фото ва видеолар фаол тарқатиляпти. Бироқ бундай материалларни тарқатаётганларнинг кўпчилиги уни тарқатганлик учун ҳам жавобгарлик борлигидан бехабар бўлиши мумкин. 

Шу ўринда юртимизда фаолият кўрсатаётган барча ОАВ вакиллари, журналистлар ҳамда блогерларни имкон қадар бундай провокациялардан узоқроқ бўлишга, сўз масъулияти ва жавобгарлигини ҳис қилишга чорлаб қоламан.

Аввалроқ ИИВ радикал, диний экстремистик ғоялар тарғиботи кўпайгани юзасидан огоҳлантириш билан чиққани ҳақида хабар берилган эди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1