1

Андижонда икки йигит "Волга" билан каналга тушиб кетди. Улардан бири вафот этди (видео)

ЖАМИЯТ 29.10.2020, 19:54
Андижонда икки йигит "Волга" билан каналга тушиб кетди. Улардан бири вафот этди (видео)

Жорий йилнинг 26 октябрь куни 15-30лар чамасида Балиқчи тумани "Юртобод" МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи катта Андижон канали бўйлаб кетаётган "Волга" ҳайдовчининг бошқарувни йўқотиши оқибатида сувга тушиб кетган. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ хабар бермоқда

Маълум бўлишича, туманнинг "Жартепа" МФЙда истиқомат қилувчи, 1991 йилда туғилган йигит 1988 йилда туғилган маҳалладоши билан машинада кетаётиб, бошқарувни йўқотиб, йўлнинг қарама-қарши тарафига ўтиб кетади ва каналага тушиб кетган.

Ҳайдовчи машинадан чиқиб, ўзини қутқариб қолган, йўловчи, 32 ёшли фуқаро сувдан чиқа олмай ҳалок бўлган.

Участка инспекторининг маълум қилишича, йигитлардан бири сувга тушиб кетган заҳоти "бизни қутқаринглар" дея ички ишлар ходимларига телефон қилган, аммо алоқа бирдан узилган. ИИБ ходимлари маҳалла одамлари билан каналга етиб келишган, бироқ, фақат ҳайдовчининг жони сақлаб қолинган. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1