1

Шаҳрисабзда 21 ёшли йигит 170 минг сўм қарзини бермагани учун танишини пичоқлаб ўлдирди

ЖИНОЯТ 30.10.2020, 16:05
Шаҳрисабзда 21 ёшли йигит 170 минг сўм қарзини бермагани учун танишини пичоқлаб ўлдирди

Қашқадарё вилоятида 27 октябрь куни соат 22:00 да фуқаро 21 ёшли З.И., Шаҳрисабз тумани “Ўртақўрғон” қишлоғида яшовчи қариндоши 24 ёшли Ж.Эдан 170.000 сўм қарзини сўраб, у билан жанжаллашиб қолади.  Бу ҳақда хабар берган ИИВ ҳузуридаги Тергов департаментининг маълум қилишича, қариндоши Ж.Э.,га ошхона пичоғи билан турли кўринишдаги тан жароҳатлари етказган.

Фуқаро Ж.Э., ота-онаси Шаҳрисабз шаҳар тиббиёт бирлашмасига олиб борилган. Аммо Ж.Э., олган тан жароҳатлари оқибатида ташқи қон кетиши, ўткир юрак қон томир ва нафас етишмовчилигидан шифохонада вафот этган.

Ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш жараёнида, бир дона ёғоч дастали узунлиги 11 см., тиғининг узунлиги 14 см. бўлган ошхона пичоғи ва қонга ўхшаш доғлар ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан З.И.,га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми “д” банди (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган. З.И., эса процессуал тартибда ушланган.

Ҳозирда жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1