АсосийJamiyat

Намангандаги меҳмонхона олдида кўтарилган Франция байроғини топталгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

'Намангандаги меҳмонхона олдида кўтарилган Франция байроғини топталгани ҳақидаги хабарлар рад этилди'ning rasmi

2020 йил 28 октябрь куни ижтимоий тармоқларда Намангандаги Grand Sherdor меҳмонхонаси олдида кўтарилган Франция байроғи олиб ташлангани тўғрисида хабарлар тарқалди. 

Меҳмонхона менежери Комилжон Бегматовнинг маълум қилишича, меҳмонхона олдига жами 7 та — Grand Sherdor, Ўзбекистон, АҚШ, Қозоғистон, Франция, Евроиттифоқ ва Россия байроқлари илинган. 28 октябрь куни соат 13:20 да меҳмонхона олдидаги барча байроқ, жумладан, Ўзбекистон байроғи ҳам ечиб олинган.

Шу куни соат 16:30 да байроқлар ювилиб, дазмолланиб, қайтадан жойига илинган.

Маълум қилинишича, ҳар ой якунида меҳмонхона олдида байроқлар ечиб олиниб, ювиб, кейин жойига илиб қўйилади. Франция байроғини кимдир томонидан юлиб, сўнг топтаб ташлангани ҳақидаги гаплар эса мантиққа тўғри келмайди. Айтилишича, меҳмонхонада кузатув камералари, қолаверса, қўриқчилар бор.

Менежерга кўра, водийдаги илк бутик-отел бўлган меҳмонхонани Франция билан яхши алоқалар боғлаб туради. Ўтган йили ҳам бир гуруҳ француз сайёҳлари бу ерда бўлиб, илиқ таассуротлар билан юртларига қайтишган.

    Бошқа янгиликлар