Бугун Душанбеда Тожикистон президенти Эмомали Раҳмоннинг инаугурацияси бўлиб ўтди.
Президент «Коҳи Сомон» биносида парламент ва ҳукумат аъзолари қаршисида қасамёд сўзларини айтди. Бу 68 ёшли Пешвойи миллатнинг бешинчи инаугурациясидир. Бунгача у 1994, 1999, 2006 ва 2013 йилларда қасамёд қабул қилган.
Мамлакат раҳбарининг инаугурация маросимида қилган ваъдалари:
▪️ Яқин 7 йил ичида Тожикистон энергетик жиҳатдан мустақил қилиш.
▪️ Иқтисодиётнинг барча соҳаларида ва ижтимоий соҳада кўрсаткичларни ошириш. Aҳолининг турмуш сифатини яхшилаш.
▪️ Яшил энергия ва туризм соҳасини ривожлантириш. Мамлакатдаги йўллар ва алоқа сифатини яхшилаш.
▪️ Aёлларнинг жамиятдаги мавқеини ошириш, ёшлар ва ижтимоий заиф гуруҳларни қўллаб-қувватлаш бўйича янги дастурларни амалга ошириш.
«Мен ҳали ҳам 1992 йилдагидекман, ўзгармаганман. Одамларнинг меҳри мени мамлакатнинг ҳар бир фуқароси ҳаётини яхшилаш учун янада кўпроқ ҳаракат қилишга ундайди», деди у.






