Бу ҳақда Жамият Ахборот хизмати томонидан хабар эълон қилинди.
"Жорий йилнинг 9 октябрь куни ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларимизда жамоат транспортида махсус (темир) жетонлар 2020 йил 1 ноябрдан бошлаб Тошкент шаҳар йўловчи ташиш транспорти (автобуслар) учун фойдаланиш тўхтатилишини маълум қилган эдик.
Фуқаролар томонидан кўплаб мурожаатларни инобатга олган ҳолда, йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида махсус (темир) жетонларни, 2021 йил 1 январга қадар фойдаланишини маълум қиламиз.
Пойтахтимиздаги жамоат транспорти автоматлаштирилган тўлов тизимини жорий этиш доирасида йўловчиларнинг ягона транспорт карталари орқали йўл ҳақи тўловларни амалга ошириш кўламини кенгайтириш, автоматлаштирилган тўлов тизимини тўлақонли ишлаб кетиш жараёнини тезлаштириш, шунингдек, жамоат транспортида нақд пул муомаласидан воз кечиш мақсадида ягона транспорт картасидан фойдаланишингиз мумкинлигини маълум қиламиз.
Эслатиб ўтамиз, "Тошшаҳартрансхизмат" Акциядорлик жамияти томонидан қабул қилинган тегишли буйруғи, жамоат транспортидаги фақатгина автобусларга таалуқлилигини, Тошкент Метрополитени фаолиятига эса тегишли эмаслигини билдириб ўтамиз",-дейилади расмий хабарда.






