Андижон вилояти Пахтаобод тумани "Чўнқирғиз" маҳалласида истиқомат қилувчи Тўхтақуловлар оиласида 4 нафар эгизак дунёга келди. Бу ҳақда "Замон" дастурида хабар қилинди.
Маълум бўлишича, болаларнинг икки нафари уғил, икки нафари эса қиз бола. Эгизакларнинг онаси 23 ёшли Зарифахон турмуш ўртоғи Анваржон билан оила қурганига икки йил бўлган. Чақалоқларнинг бувисининг айтишича, ҳозир эгизакларнинг аниқ неча килограмм туғилганини билмайди, аммо ҳар тўрталаси ҳам яхши вазнда туғилгани шифокорлар томонидан маълум қилинган.
Айни пайтда она ва болаларнинг саломатлиги яхши. Улар шифокорлар назоратида бўлиб туришибди.






