Расмий Боку ва Ереван кеча Женевада бўлиб ўтган учрашувда Тоғли Қорабоғдаги можаро бўйича янги келишувга эришди. Бу ҳақда ЕХҲТ Минск гуруҳи ҳамраислари баёнотида маълум қилинди дея ёзмоқда platforma.uz. Жумладан, Aрманистон ва Озарбайжон ташқи ишлар вазирлари қарама-қаршилик рўй бераётган ҳудуддаги тинч аҳоли ва ноҳарбий объектларни нишонга олмасликка келишиб олдилар. Шунингдек, томонлар алмашиш учун бир ҳафта ичида маҳбусларнинг рўйхатларини тақдим этадилар. Бундан ташқари, ҳарбий ҳаракатлар майдонидаги оқибатларни тиклаш жараёни ва қолдиқларни алмаштириш юзасидан ҳам икки тараф якдил фикрга келди.
|
31.10.2020 11:47
Тоғли Қорабоғ можароси бўйича янги келишувга эришилди






